ЦИСТЕРНА

ЦИСТЕРНА (лот. — сув ҳавзаси, ҳовуз) — суюкликлар, суюлтирилган газлар, тўкиладиган маҳсулотлар (нефть маҳсулотлари, сут, ун, цемент ва б.) ни сақлаш ёки ташиш учун мўлжалланган сунъий берк идиш. Бетон, темир-бетон, пўлат, алюминий қотишмалари ва б. материаллардан ясалади. Цистернанинг муқим (стационар), Кучма, ер устига ўрнатиладиган ёки ер тагига кўмиладиган турлари бор. Ц. унда сакланаётган ёки ташилаётган маҳсулотларнинг сифатини назорат қилиб туриш учун мўлжалланган асбоблар, маҳсулотларни куйиш ёки бўшатиш қурилмалари билан жиҳозланади. Кучма Цистерна автомобиллар, тракторлар, т. й. вагонларида олиб юрилиши мумкин.