ЦИРКОНИЙ ҚОТИШМАЛАРИ

ЦИРКОНИЙ ҚОТИШМАЛАРИ — цирконий асосидаги қотишмалар. Цирконийни баъзи элементлар (ниобий Nb, қалай Sn, темир Fe, хром Cr, никель Ni, мис Си ва алюминий Mr) билан легирлаб олинади. Бу элементлар Цирконий қотишмалари таркибида 2—3% ни ташкил қилади. Цирконий қотишмаларига легирловчи элементлар қўшилганда унинг пухталиги ортади, лекин пластиклиги камаяди. Мас, цирконийнинг мустаҳкамлик чегараси sb=800—1000 МН/м2 (80—100 кГ/мм2), нисбий узай-иши а=3—5% бўлган қотишмалари маълум. Цирконий қотишмаларининг 0,5—1% қалай, 0,2% темир, 0,3% никель ва қолгани цирконийдан иборат бўлган тури циркаллой, 0,3% қалай, 0,1% никель, 0,1% ниобий ва қолгани цирконийдан иборат бўлгани оженнит деб аталади. Цирконийнинг суюқланиш т-раси юқори (1852°) бўлишига қарамай, баъзи Цирконий қотишмалари унча иссиқбардош бўлмайди ва амалда 400° дан юқори бўлмаган буғсувли муҳитларда ишлатиш учун ярайди. Цирконий қотишмалари ядро энергетикасида, кимёвий аппаратлар тайёрлашда, жаррохлик ва б. соҳаларда қўлланади.