ЦИРКОН

ЦИРКОН (Zirkon; дастлаб форсча — заргун дейилган) — оролли силикатлар синфига мансуб минерал, Zr[SiO4]. Аралашмалари таркибига кура, Цирконнинг қуйидаги: альвит Hf ва Th б-н, оямалит — ТгваР б-н, хагаталит — Th ва Nb б-н, наэгит — TR, Th, Nb, Та ва бошқалар билан булган турлари мавжуд. Таркибида Th, U, H2O (Th>U) булган метамиктли дипирамидаль Цирконлар малаконлар, призматик (Т1ки)лари — циртолит л ар деб аталади. Шаффоф Циркон сариқ, қўнғир-қизил пушти рангда бўлиб, гиацинт деб, метаколлоидли, колломорфлилари — аршиновит деб номланган. Тетрагонал сингонияда кристалланади. Гранит, сиенит ҳамда пегматитларда учрайди. Ранги жигаррангсариқ, пушти, баъзан рангсиз. Кўриниш даражасида шаффоф. Радиоактивли, мўрт. Олмоссимон ялтирайди, тиниқ. Қаттиқлиги 7—8, зичлиги 4,6—4,7 г/см3. Ц. гранат, нефелинли сиенит ва уларнинг эффузив аналогларини акцессор минерали. Нураш жараёнида сочмаларга айланади. Синонимлари: калиптолит, хельдбургит, цирконит ва б. Ц. — цирконий ва гафний олишнинг асосий манбаси. Соф Циркон ли қумлар қолипга қуйишда ҳамда оловбардош, махсус сополларни ясашда хом ашё сифатида фойдаланилади. Гиацинт ва Цирконнинг шаффоф сариқ ва яшил турлари заргарликда иш-латилади. Цирконнинг катта захиралари АҚШнинг Тинч океан соҳилларидаги денгиз бўйи сочмаларида Шри Ланка о. да ва Шарқий Австралияда топилган. Ўзбекистонда Чатқол-Қурама регионида, Ангрен тоғларининг нураш пўстида ва Қорақалпоғистоннинг фосфоритларида учрайди.