ЦИРКАН РИТМЛАР

ЦИРКАН РИТМЛАР (лот. circa – яқин, ёнида, annus — йил) , йилликка ўхшаш ритмлар, цирканнулаль ритм — биологик жараёнлар ва ҳодисаларнинг тахм. 10 ойдан 13 ойгача муддат ичида такрорланиб туриши. Фақат доимий лаб. шароитида кўзга ташланади. Циркан ритмларнинг ташқи муҳит даврийлигидан фарқ қилиши уларнинг эндоген йўл билан келиб чиққанлигини кўрсатади.