ЦИРКАД РИТМЛАР

ЦИРКАД РИТМЛАР (лот. circa — яқин ва dies — кун) — бир кеча-кундузлик ритмлар; биологик жараёнлар ва ҳодисаларнинг хар 20—24 соатда такрорланиб туриши. 24 соатдан кўпроқ вақгдан сўнг такрорланадиган Циркад ритмлар фақат экспериментал шароитда (доимий ҳарорат ва ёруғлиқца) кўпчилик ўсимлик, ҳайвонлар ва одамда кузатилади. Олимлар фик-рича, Циркад ритмлар табиий бўлмаган, яъни доимий шароит таъсирида ирсий суткалик ритм асосида юзага чиқади. Мас, доимий шароит организм учун қулай бўлганида ҳайвон одатдагига нисбатан эртароқ ҳаракатчан бўлиб қолади; шароит ноқулай бўлганида эса илгариги 24 соатлик ритм кечика бошлайди. Циркад ритмлар организмнинг ҳаёт фаолиятига таъсир қилиши (мас, ҳашаротларнинг тухум қўйиши, ўсимликлар барги ҳолатининг ўзгариши) ёки айрим физиологик жараёнларга таъсир кўрсатиши мумкин. Доимий шароитда Циркад ритмлар организм функцияларига бир хил таъсир этмайди. Мас, одамда гавда ҳарорати, бедорлик ва уйқу даврлари ритми фарқ қилади. Бу ҳолат организмда касаллик пайдо қилиши мумкин (мас, космик парвозда).