ЦИНЬЛИН

ЦИНЬЛИН — Хитойнинг шарқий қисмидаги тоғ тизмаси, шаркда Куньлун тоғларига туташиб кетади. Янцзи ва Хуанхэ дарёлари оралиғидаги сувайирғич. Уз. 1000 км, энг баланд жойи 3666 м. Оҳактош ва кристалли сланецлардан тузилган. Кучли парчаланган, шаркий тизмалари тўрт тармокда бўлинган. Шим. ён бағри тик, жан. эса қия. Циньлин шим. да мўътадил минтақа билан жан. даги субтропик иклимли ерлар ўртасидаги муҳим табиий тўсикдир. Шим. қисми каштан тупрокди қуруқдашт, қисман ўрмон. Жан. да доим яшил субтропик аралаш ўрмонлар бор. Тоғ оралиғидаги водийларда аҳоли зич.