ЦИНИЗМ

ЦИНИЗМ (лот. Kynismos — киниклар таълимоти) — жамият маданияти, унинг маънавий ва айниқса, ахлоқий қадриятларини назар-писанд қилмаслик, умум эътироф этган ахлоқ-одоб меъёрларига нафрат билан муносабатда бўлиш; беҳаёлик, юзсизлик.