ЦИН

ЦИН (айнан — тоза) — Хитойда ҳукмронлик килган манжур императорлари сулоласи (1644 — 1912). Цин сулоласи ҳукмронлигини 4 та йирик даврга бўлиш мумкин:

1) манжурларнинг Хитойга бостириб кирганидан Мин давлати чегараларида Цин тузумини ўрнатилишигача (1644—83; Шуньчжи ва Канси ҳукмронлиги);

2) 17-а. нинг 80-й. ларидан 18-а. нинг 70-й. ларигача — Хитойда Цин тузумининг нисбатан турғун ички сиёсати ва Халхадаги мўғул князликлари, Амурдаги рус қишлоқлари, Жунғор хонлиги, Тибет, Шарқий Туркистон, Вьетнам, Бирма, Непал ва б. га нисбатан босқинчилик юришлари (Канси, Юнчжэн ва Цяньлун ҳукмронликлари) даври;

3) 18-а. нинг 70-й. ларидан 19-а. нинг охиригача, яъни Цин монархияси 19-а. ўрталарида капиталистик давлатлар агрессияси натижасида ички низоларнинг кучайиши (Цяньлун, Цзяцин, Даогуан, Сяньфин, Тунчжи, Гуансюй ҳукмронликлари) дав-ри;

4) 1894—95 й. лардаги Япония — Хитой урушидан Цинларнинг тахтдан воз кечгунларигача бўлган давр. Ц. им-перияси империалистик давлатларнинг ярим мустамлакасига айланган. Синьхай инқилоби натижасида Цин сулоласи ҳукмронлиги ағдариб ташланган (сўнгги манжур императори Пу И 1912 й. 12 фев. да тахтдан расман воз кечган).