ЦИЛИНДРИК ФУНКЦИЯЛАР

ЦИЛИНДРИК ФУНКЦИЯЛАР — Бессель, Нейман (Вебер), Ханкель функциялари. Цилиндр билан чегараланган баъзи чегаравий масалаларни ечишда фойдаланилади. Цилиндрик функциялар аргументнинг комплекс қийматлари учун ҳам батафсил ўрганилган. Ҳисоблашда кўп сонли Цилиндрик функциялар жадвалларидан фойдаланилади.