ЦИКЛОПЛАР

ЦИКЛОПЛАР (Cyclopoida) — эшкак оёқли қисқичбақалар кенжа туркуми. Уз. 1—8 мм. Битта науплеус кўзи бор (номи шундан). Урғочисида 2 та тухум халтаси бўлади. 250 дан ортиқ тури, асосан, чучук сувларда тарқалган. Кўпчилиги сув тубида ёки сув тубига яқин қатламда, сувўтлар ораси-да, баъзан планктонда яшайди. Айрим денгиз Ц. и нур таратади. Кўпчилиги йиртқич, майда умуртқасизлар, ҳатто балиқ чавоқлари билан озиқланади; айримлари ўсимликхўр. Бир қанча турлари баликлар ва умуртқасиз ҳайвонлар паразити, айрим турлари паразит чувалчанглар (кенг тасмасимон, ришта) оралиқ хўжайини. Циклоплар — кўпчилик балиқлар учун озиқ.