ЦИКЛОН

ЦИКЛОН (техникада) — ҳаво (газ) ни унинг таркибидаги муаллақ қаттиқ зарралар (мас, сув томчилари ёки чанг) дан марказдан қочма куч таъсирида тозалаш учун мўлжалланган аппарат. Тузилиши паст томонга конуссимон торайиб борадиган цилиндрик корпус, корпусга уринма ёки спиралсимон тарзда ўрнатиладиган патрубок ва чиқиш қувуридан иборат. Ифлос ҳаво (газ) катта тезликда патрубок орқали Циклоннинг юқори қисмига юборилади. Ҳаво (газ) айланма ҳаракатланиб, юқоридан пастга спиралсимон уюрма ҳосил қилиб тушади. Шунда марказдан қочма инерция кучи таъсирида муаллақ қаттиқ зарралар (мас, чанг зарралари) Циклон деворига ирғитилади, ҳаво (газ) билан бирга корпус тагига тушиб, чиқиш патрубоги орқали чиқади. Тозаланган ҳаво (газ) чшдпп қувури орқали ҳаракатланиб, ички уюрма ҳосил қилади ва ташқарига чиқиб кетади.

Ҳаво (газ)нинг тозаланиш даражаси аппаратнинг геометрик ўлчамлари ва шаклига, чанг (томчи)нинг хоссаларига, – ҳаво (газ)нинг оқими тезлиги (20 — 25 м/с) ва б. омилларга боғлиқ. Циклон, асосан, саноат корхоналарида қўлланади.