ЦИКЛАМЕН

ЦИКЛАМЕН, альп фиалкаси (Cyclamen) — наврўздошлар оиласига мансуб кўп йиллик ўтсимон ўсимликлар туркуми; экма гул. Ўрта денгиз ва Ғарбий Осиёда 15 тури, Қрим ва Кав-казда 8 тури маълум. Маданий ҳолда энг кўп тарқалгани форс цикламени. Бўйи 40— 50 см, барглари кўп, барг банди узун. Окт. —мартда гуллайди, гуллари йирик, гул шохида гуллайди, ранги оқ, пушти, бинафша, қизил.

Четдан чангланади. Уруғидан уруғлари июль—авг. да экилади, 20-25 кунда униб чиқади. Кўчатлари 2—3 марта яшикларга кўчириб ўтказилади, баҳорда тувакларга экилади, Манзарали ўсимлик сифатида хонадонларда ўстирилади.