ЦИГЛЕР Карл Вальдемар

ЦИГЛЕР Карл Вальдемар (1898. 26.11, Хельзе – 1973.11.8) – немис кимёгари. Марбург ун-тини тугатган (1920). Гейдельберг ун-ти проф. (1927 — 36), Галладаги Кимё ин-ти директори (1936 — 43). Мюльхеймдаги кўмирни ўрганиш бўйича Кайзер Вильгельм ин-ти (1943—69), айни вақтда 1947 й. дан Ахендаги Олий техника мактаби директори. Асосий илмий ишлари органик кимё ва юқори молекуляр полимерлар кимёсига оид. Динитрилларни циклизациялаб макроциклик кетонлар олиш усулини топган (1933) (Циглер реакцияси). Литий-алкиллар билан нитрилларнинг ўзаро таъсири натижасида иминонитриллар ҳосил бўлишини кашф этган (1934). Кёни-га тузи — глутамин альдегид ҳосилаларидан азуленлар олиш усулини ишлаб чиққан (1955). Нобель мукофоти лауреати (1963; Ж. Натта б-н ҳамкорликда).