ШУЛЬЦ

ШУЛЬЦ Теодор (1902 АҚШ, Жанубий Дакота 1998) америкалик иқтисодчи. Висконсин унти магистратурасини тамомлаган (1928), иқтисодиёт д-ри (1930). 1930 — 43 йилларда Айова давлат унтида қ. х. иқтисодиётидан дарс берган, 1943 йилдан бошлаб деярли 40 йил Чикаго унти проф. Шульцнинг асосий тадқиқотлари қ. х. ва таълим иқтисодиётига бағишланган. Осиё ва Жанубий Америка давлатларининг иқтисодиётига бағишланган «Анъанавий қишлоқ хўжалигининг ўзгариши» асарида аграр технологияларнинг муҳим аҳамиятини очиб берди. АҚШ иқтисодиётида инсон капиталидан олинадиган фойда жисмоний капитаддан ортиқлигини исботлаб берди ва айниқса ривожланаётган мамлакатларда таълим, соғлиқни сақлаш ва фан соҳасига йирик инвестициялар ажратишни таклиф қилди, бу соҳаларни ривожлантиришни мамлакат иктисодий ўсиши учун янги корхоналар қуришдан афзалроқ, деб ҳисоблади. Нобель мукофоти лауреати (1979; АУ. Льюис билан ҳамкорликда).