ШАВКАТ РАҲМОН

ШАВКАТ РАҲМОН (асл исмшарифи Раҳмонов Шавкат) (1950.12.9, Уш, Қирғизистон — 1996.2.10, Тошкент) — шоир. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1996). Москвадаги Адабиёт интини тугатган (1975). Қурилиш, зд ва вилоят босмахонасида ишчи (1966—68), вилоят газетаси таҳририятида мусаҳҳиҳ ва адабий ходим (1968—75). Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида муҳаррир ва бўлим мудири (1975—82; 1985—90), Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида масъул ходим (198284). Дастлабки шеърий тўплами — «Рангин лаҳзалар»(1978). «Юрак қирралари» (1981), «Очиқ кунлар» (1983), «Гуллаётган тош» (1984), «Уйғоқ тоғлар» (1986), «Ҳулво» (1988) сингари шеърий китоблари эълон қилинган. Шавкат Раҳмон сўзнинг бадиий имкониятларини кенгайтириш, фикр ва туйғунинг ботиний ҳаракатини ифодалаш усул ва воситаларини топиш мақсадида кутилмаган мажозий образлардан, қиёслардан самарали фойдаланган, бармоқ вазнининг анъанавий ўлчовларини бузиб, ритм ва оҳангга эркин муносабатда бўлган, шеърият билан тасвирий санъат, шеърият б-н фалсафа ўртасидаги алоқани янада мустаҳкамлаган. Ўзбек шеъриятини 20-а. испан шоирларининг бадиий тажрибаси б-н бойитган. Ф. Г. Лорка («Сайланма», 1979), Х. Р. Хименас, Р. Альберти шеърларини ўзбек тилига таржима қилган.

Ад.: Сайланма, Т., 1997.