ШАБАРОН

ШАБАРОН, Шаброн (эронча Шопур номидан) — 1) Озарбайжондаги қад. шаҳар харобаси. Куба ш. дан 25 км жан. шаркда жойлашган. Сосонийлардан Хусрав 1 Ануширвон томонидан асос солинган (6-а.) Шу номдаги тарихий вилоят маркази бўлган. Ўрта асрларда Ширвон таркибига кирган, ипак савдосининг йирик маркази ҳисобланган. Шабарон оркали Астрахон — Шемаха карвон йўли ўтган. 18-а. бошида турклар томонидан вайрон қилинган;

2) Озарбайжондаги тарихий вилоят. Каспий денгизининг Кавказ соҳилида жойлашган. Мил. ав. 7-а. да Шабарон ҳудудида подшо скифлари қабила иттифоқи — Ашгуз вужудга келган. У Оссурия қулаб, Урарту заифлашгач, ўз ҳукмронлигини Шарқий Закавказьенинг бутун қудудига тарқатган. Мил. 1—2-а. ларда Ш. Кавказ массагетлари (мазкутлар) подшолиги таркибига кирган, 4—9а. ларда Шабарон ҳудудида қад. лезгинларнинг Хурсан князлиги мавжуд бўлган; 9-а. ўрталаридан Ш. Ширвон таркибида.

Ад.: Минорский В. Ф, История Ширвана и Дербенда X—XI вв., М., 1963.