ШУБЕРТ Франц Петер

ШУБЕРТ Франц Петер (1797.31.1, Лихтенталь, Вена яқинида — 1828.19.11, Вена) — Австрия композитори, мусиқий романтизмнинг илк йирик намояндаларидан. Қўшиқ (романс), симфония ва фортепиано миниатюраларининг янги романтик турини яратган. Оддий кишилар ҳистуйғуларини акс этган, чуқур лиризм билан суғорилган Шуберт ижоди бадиий образлар самимийлиги, ифода воситалари соддалиги, халқ ва оммавий жанрлар (рақс, қўшиқ ва бошқалар)га яқинлиги, мусиқа тили оҳангдорлиги билан ажралиб туради. Деярли барча жанрларга мурожаат қилган Шуберт қўшиқ (романс) жанрига алоҳида аҳамият берган (600 дан ортиқ қўшиқ, шу жумладан, Гёте, Шиллер, Гейне шеърларига мусиқа, Мюллер асарлари асосида «Гўзал тегирмончи қиз», «Қиш йўли» туркумлари ва бошқалар). У, шунингдек, опералар, симфониялар, камер ансамбллар («Форель» номли фортепиано квинтети, 1819, 14 торли квартети, трио, квинтет ва бошқалар), фортепиано асарлари (сонаталар, вальслар, экспромтлар, «Дарбадар» фантазияси, 1822) ва бошқалар яратган. Сўнгги асарларида драматик, ҳатто фожиавий мавзулар кўпроқ ўрин олган. 9 («Катта») симфониясида (1828) халқ эпик образлари тараннум этилган. ЛА. Кремнев Б. Г., (Шубертҳаётиваижоди), Т., 1973.