ШРЁДЕР

ШРЁДЕР Герхард (1944.7.4, Моссенбург шаҳри) — Германия давлат арбоби. Гёттинген унтининг юридик ф-тини тугатган (1976). 1976 йилдан юрист бўлиб ишлаган, сўнг Ганноверда хусусий юридик иш олиб борган (197890). Шрёдер 1963 йилдан Социалдемократик партиянинг фаол аъзоси, 1978 йилдан партиянинг ёшлар ташкилоти — «Ёш социалистлар» раҳбари. 1980 йилдан Бундестаг — Германия парламенти қуйи палатаси аъзоси, айни вақтда Қуйи Саксонияда Германия социалдемократик партияси ер ташкилоти, 1986 йил Қуйи Саксония парламентида социал-демократик партия фракцияси раҳбари, 1990 йилдан Қуйи Саксония ери вазир-президенти, 1998 йил октябрдан Германия Федератив Республикаси канцлери.