ШРЕДЕР Рихард Рихардович

ШРЕДЕР Рихард Рихардович (1867.15.10, Москва 1944.27.4, Тошкент) — қ. х. соҳасидаги олим, ВАСХНИЛ акад. (1935), Ўзбекистон ФА акад. (1943), проф. (1918), қ. х. фанлари д-ри (1936), Меҳнат Қаҳрамони (1927). Москва унтининг физика математика ф-тини (1891) ва Петровск қ. х. академиясини тугатган (1894), шу ерда хусусий деҳқончилик кафедрасида ассистент (1895-1900). Германия, Швейцарияда малака оширган (1900-02), 1902 йилдан умрининг охиригача Туркистон қ. х. тажриба стяси (ҳоз. акад. Р. Р. Шредер номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик институти) раҳбари. Туркистон қ. х. жамияти президенти (1904—18). Туркистон халқ унтини ташкил этишда фаол қатнашган (1918), Ўрта Осиё унти қишлоқ хўжалиги ф-тининг биринчи декани ва проф. Шредер раҳбарлигида ғўза, дон, мева, резавормева, сабзавот экинлари, пиллачилик ва бошқалар соҳаларда кенг қамровли тадқиқотлар олиб борилди, айниқса, боғдорчиликка катта аҳамият берилди. Кузги буғдойнинг «Қора калтак» ёки №584 навини, ғўзанинг ўз даврида машҳур, тезпишар №1306 ёки «Шредер» навини яратган. Мевали ўсимликлар коллекциясини ташкил этиб, олма, нок ва бошқаларнинг 200 дан ортиқ навини ўрганган. Унинг ишини кейинчалик ўғли А. Г. Шредер (Аргус, Тошкент боровинкаси, Тошкент кальвили, Пскент олмаси ва бошқалар навлари яратган), набираси Е. А. Шредер (Чўлпон, Гўзал, Олтин олма ва бошқалар навлар муаллифи) давом эттирди. Интда чиқарилган серҳосил узум («Шредер эртагиси»), қулупнай («Шредер хотираси»), олма («Шредер ренети») навлари унинг номи билан аталган. Богдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий текшириш интининг 100 йиллиги муносабати билан институт марказий биноси олдида бронза бюсти ўрнатилган (2001). «Буюк хизматлари учун» ордени билан мукофотланган (2004).

Ас: Деятельность Туркестанской сельскохозяйственной станции по полеводству, в частности, по хлопководству. Правление землеустройства и земледелия, Т., 1913; Культура хлопчатника в Средней Азии, М., 1925.

Ад.: Труды плодоягодного института им. акад. Р. Р. Шредера, вьш. 18 (18981948), Т, 1950; Помология Узбекистана, Т., 1983.