ШОЙИГУЛ

ШОЙИГУЛ (Саппа) — шойигулдошларга мансуб кўп йиллик ўсимликлар туркуми; манзарали ўсимлик. Осиё ва Американинг субтропик минтақаларида кенг тарқалган. 50 дан ортиқ тури маълум. 1000 дан ортиқ нави чиқарилган. Ўзбекистонда боғ Ш. иваҳинд Шойигули кўпроқ ўстирилади. Бўйи 0,5—2 м, пояси тик, ён шохлари йўқ. Барглари йирик, ясси юмалоқ, уз. 30—35 см, кенглиги 13—15 см, асоси пояга ўралиб қин ҳосил қилади, ранги яшил, қизғишмалла ранг. Поянинг ҳар 10—15 см да биттадан барг ўсиб чиқади. Гуллари қизил, пушти, сариқ, оқ, гултожбарглари йирик, поя учида рўваксимон тўпгул ҳосил қилади. Июнь—сент. да гуллаб мевалайди. Меваси кўсакча. Шойигул илдиз туганагини бўлиш йўли билан кўпайтирилади. Кеч кузда иддиз туганаги кавлаб олинади ва қуритилиб, иссиқроқ жойда сақланади. Эрта баҳорда экилади. Туганаги таркибида крахмал бор. Боғхиёбонлар, гулзорларга, ҳовлиларга экилади. Ўзбекистонда Кроуз ва Луиза фон Ретитор навлари 1997 йилдан барча вилоятлар учун р-нлаштирилган.