ШОВУШ

ШОВУШ — дарёлар суви юзасидан муз парчалари ва қор уюмларининг оқиши. Шовуш сув ости музларининг сув юзасига қалқиб чиқиши, қирғоқ музларининг синиб парчаланиши ва сув бетига қор тушиб қолиши натижасида ҳосил бўлади. Шовуш музи тиқилиб тўхтаб қолган пайтларда сув сатҳи кескин кўтарилиб, теваракатрофдаги ерларни сув босиш хавфи кўпаяди. Бундай ҳолатларда дарё юзасидан қоплаб ётган музни парчалаб, Шовушга йўл очиб юбориш керак. Ўрта минтақа дарёларида Шовуш куз ва баҳорда, Ўрта Осиё дарёларида қишда кузатилади.