ШЎРКУЛ СУВ ОМБОРИ — Бухоро вилоятидаги сув омбори. Зарафшон дарёсидан махсус қазилган канал орқали кузқиш мавсумида тўлдирилади. 1977— 80 йилларда қурилган. Умумий ҳажми 170 млн. м3, тўғони бал. 14,5 м, максимал сув ўтказиш имконияти 35 м3/с. Бухоро вилоятидаги Ғиждувон, Навоий вилоятидаги Конимех ва бошқалар туманлардаги 35 минг га экинзорларни суғоради.