ШОР ТИЛИ

ШОР ТИЛИ — туркий тилларнинг уйғурўғуз гуруҳидаги хакас гуруҳчасига мансуб тил; РФнинг Кемерово вилоятида, қисман Олтой ва Хакас Республикаларида тарқалган. Шорларнинг умумий сони 16,6 минг киши бўлсада, Шор тилида сўзлашувчилар 10 минг киши атрофида, холос. 2 та асосий лаҳжаси бор: мрасс ёки шим. ғарбий (хакас тилига яқин) ва кондом (олтой тилининг шим. лаҳжаларига яқин).

Лексикасида овчилик терминологияси ривожланган, мўғулча ва русча ўзлашмалар учрайди. Шор тилининг мрасс лаҳжаси етакчи ҳисобланиб, адабий тил ана шу лаҳжа асосида шаклланган, ўтган асрнинг 20—30-й. ларида унда бошланғич синфлар учун дарсликлар яратилган. Ҳоз. кунда Шор тили адабий тил сифатида мавжуд эмас, у фақат қабилауруғлар ичидаги сўзлашув тилидир. Шорлар ёзма адабий тил сифатида ўзларига яқин хакас тилидан, шунингдек, рус тилидан фойдаланадилар. Ёзуви 1927 йилдан рус графикаси асосида, 1930 йилдан лотин графикаси асосида, 1938 йилдан яна рус графикаси асосида шаклланган.

Ад.: Баскаков Н. А., Введение в изучение тюрских язмков, 2изд., М., 1969.