ШЛАМ

ШЛАМ (нем. 8сп1атт — лой) — тоғ жинсларини майдалаганда, бурғилашда ҳосил бўладиган суюқликка тўйинган кукунсимон маҳсулот. Заррачалар ўлчами 0,25 мм дан йирик бўлмайди. Шлам ҳосил бўлиш шароитига қараб бир неча турга бўлинади:

1) мис, рух ва бошқалар металлар электролиз қилинаётганда чўкадиган кукунсимон маҳсулот; одатда таркибида асл металлар бўлади;

2) буғ қозонларидаги лой, гил ва қаттиқ бўлаклар ҳолидаги (сувда эримайдиган) чўкиндилар. Шламни кўчириш учун вақтвақти билан қозон ҳаво юбориш йўли билан тозаланади;

3) тошкўмир ёки рудани нам билан бойитишда ҳосил бўладиган лойсимон чўкинди;

4) узоқ вақт туриб қолган ёки фильтрация қилинган суюқлик тубига чўккан қаттиқ майда зарралар.