ШИВАИЗМ

ШИВАИЗМ — ҳиндуийликдаги 2 асосий оқимдан бири (вишнуизм билан бир қаторда). Асосан, Ҳиндистоннинг жан. ва шарқида тарқалган. Шиваизм тарафдорлари Шивани энг қудратли худо деб, унга эътиқод қиладилар.