ШИРВОНЗОДА

ШИРВОНЗОДА (тахаллуси; асл фамилияси — Мовсисян) Александр Минасович [4858.7(19).4, Озарбайжон, Шемаха шаҳри — 1935.7.8, Кисловодск; Ереванда дафн этилган] — арман ёзувчиси. Арманистон, Озарбайжон ва Грузия халқ ёзувчиси (1930). Рус уезд билим юртини тугатган (1873). 1883 йилгача Бокуда яшаб, турли касбларда ишлаган, очерк ва мақолалар ёзган. 1893 йилдан Тбилисида яшаган. «Ардзаганк» («Акссадо», 1886— 91) ҳафталик газ. да ишлаган. Парижда (1905—10), Тбилисида (1910—19) яшаган, сўнгра яна хорижга кетган (1919— 26), 1926 йил Арманистонга келиб, ижодий ишини давом эттирган.

«Номус» (1885) романи ва «Хусумат» қиссаси (1897)да озарбайжон халқи ҳаёти, ибтидоий урф-одатлар ва янгича қарашлар ўртасидаги ихтилоф, инсон руҳиятидаги кечинмалар чуқур тасвирланган. «Алғовдалғов» романи (1898)да саноатлашган дунё тартибсизликларини ёритган. «Артист» қиссаси (1903)да иқтидорли машшоқ Левоннинг фожиаларга тўла ҳаёти ҳикоя қилинса, «Номус учун» драмаси (1926)да бойбадавлат Элизбаряннинг бокира ва софдил қизи Маргаритнинг покиза туйғулари, оташин муҳаббати куйланади.

Ширвонзоданинг насри ва драматургияси арман адабиётини янги босқичга кўтарди. Инсон руҳий оламининг тубтубигача кириб бориш, таъсирчанлик, оҳангдорлик тамойиллари ёзувчи асарларининг яшовчанлигини таъминлади. Умрининг сўнгги йилларини Арманистонда ўтказган 111. қатор ҳикоя ва очеркларни эълон қилди, шунингдек, «Морганнинг чўқинтирилиши» (1926) сиёсий руҳдаги комедияси, «Сўнгги фаввора» (1934) киносценарийсини ёзди, 2 ж. ли «Ҳаёт тажрибаларидан» мемуар романи устида ишлади.

Ас: Избраннме соч., т. 1—3, М., 1957,Алина [қисса], Т., 1963; Хусумат [роман], Т., 1974; Хаос, Ереван, 1975.

Ад.: Тамразян Г. С., Ширванзаде, М., 1967.