ШИРИНҚУЛОВ

ШИРИНҚУЛОВ Тошпўлат (1937, Қўшработ тумани) — механик олим, Ўзбекистон ФА акад. (1994), техника фанлари д-ри (1970), проф. (1974). СамДУ ни тугатган (1960). Ўзбекистон ФА Механика ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги интида илмий ходим (1960—70), ТошПИ да кафедра мудири (1973—75), қишлоқ қурилиши фти декани (1974—75), Самарқанд меъморчилик ва қурилиш иити ректори (1975—86), шу интда кафедра мудири (1980 йилдан), Ўзбекистон ФА Президиуми аъзоси (1993—2001).

Илмий ишлари, асосан, грунтлар механикаси, деформацияланувчи заминдаги муҳандислик конструкцияларини ҳисоблаш, иншоотлар мустаҳкамлиги ва пойдеворсозлик масалаларининг илмий асосларини яратишга бағишланган. Ширинқулов қурилиш конструкциялари материалининг ёйилувчанлигини ва деформацияланувчи асоснинг реологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда балкалар ва рамали конструкцияларнинг ҳисоби назариясига катта ҳисса қўшган. Ас: Методм расчёта конструкции на сплошном основании с учётом ползучести, Т., 1969; Расчёт инженсрнмх конструкций на упругом неоднородном основании, Т., 1986.