ШИМОЛИЙ ҚУТБ

ШИМОЛИЙ ҚУТБ — Ер айланиши фаразий ўқининг ер юзаси билан кесишадиган Шим. ярим шардаги нуқтаси. Шим. Муз океанининг чуқ. 4000 м ли марказий қисмида жойлашган. Шимолий қутб атрофида йил давомида кўп йиллик музлар сузиб юради. Қишда ўртача ҳаво т-раси —40°, ёз ойларида 0°, айрим кунларда 1 — 2° гача кўтарилади. Қутб куни 186 сутка ва 10 соат, қутб туни 178 сутка ва 14 соат давом этади (яна қ. Географик кутблар).