ШИМОЛИЙ ДВИНА

ШИМОЛИЙ ДВИНА — РФ Европа қисмининг шим. даги дарё. Юг ва Сухона дарёларининг қўшилишидан ҳосил бўлади. Оқ денгизнинг Двина қўлтиғига қуйилади. Уз. 750 км, ҳавзасининг майд. 362 минг км2. Умумий майд. 900 км2 бўлган дельта ҳосил қилади. Ирмоқлари: ўнгдан — Вичегда, Пинега, чапдан — Вага. Денгиз сувининг кўтарилиши Пинега қуйиладиган ергача етиб келади. Асосан, қордан, қисман ёмғир ва ер ости сувларидан тўйинади. Суви баҳорда кўпаяди. Ўртача йиллик сув сарфи қуйилиш ерида 3540 м3/сек. Нояб. — апр. да музлайди. Дарёда балиқ кўп, ёғоч оқизилади, кема қатнайди. Асосий пристанлари: Архангельск, Холмогори, Верхняя Тайма, Котлас, Красноборск.