ШИББАЛАШ МАШИНАСИ

ШИББАЛАШ МАШИНАСИ — бино ёки иншоот заминини мустаҳкамлаш мақсадида тупроқни зичлаш учун мўлжалланган қурилма. Асосий иш органи тупроққа (грунтга) зарб билан даврий таъсир қиладиган плитадан иборат. Шиббалаш машинаси зарба кучига қараб, оғир (зарба кучи 5104 Ж гача), ўртача (103 — 104 Ж) ва енгилдастаки (103 Ж гача) турларга бўлинади.

Оғир Шиббалаш машинасига стрелали экскаваторкран ёки трактор асосида тузилган машиналар киради. Уларнинг иш органи вазни 3 т гача бўлиб, заминга 2,5 м гача баландликдан ташланади. Ўртача Шиббалаш машинасига ўзи юрар шасси ёки тракторга ўрнатилган осма жиҳозли дизельшиббалагичлар киради. Занжир (гусеница) ли тракторга ўрнатилган осма Шиббалаш машинаси машинаси кенг тарқалган. Унинг иш органи кетмакет ишловчи 5 та дизельшиббалагич ёки юқоридан зарб билан ташланадиган плитадан иборат. Унинг иш тезлиги 200 — 300 м/соат, иш унумдорлиги 450 м3/соатгача, зичлаш қалинлиги 1,5 гача. Енгил дастаки Шиббалаш машинаси жумласига дастали ғалтаклар, титрама плиталар ва бошқаларни киритиш мумкин.