ШЭНЬЯН

ШЭНЬЯН, Мукден — Хитойнинг шим. шарқий қисмидаги шаҳар, Хуаньхэ дарёси бўйида. Ляонин провинциясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 6,7 млн. киши (шаҳар атрофи билан, 1998). Транспорт йўлларининг йирик чорраҳаси. Саноат маркази. Машинасозликнинг турли тармоклари (саноат жиҳозлари, транспорт воситалари, электротехника моторлари ишлаб чиқариш) ривожланган. Рангли металлургия (қўрғошин ва рух эритиш), кимё, ойнашиша, енгил, озиқовқат саноати корхоналари ишлаб турибди. Унт, маданий муассасалар бор. Шаҳар Хоучэн номи билан мил. ав. 2-асрдан маълум. 1621 йилда Шэньянни манжурлар эгаллаган. 1625 — 1912 йилларда Мукден деб аталган. Цинь сулоласи даврида (1644—1911) Хитойнинг 2пойтахти бўлган. Меъморий ёдгорликлардан Шэньян ва унинг атрофида 9—14-асрларда қурилган сарой ва ибодатхоналар сақланган.