ШАВҚИЙ

ШАВҚИЙ (тахаллуси; асл исмшарифи Мулла Шамси мулла Ҳусан ўғли) (1805 — қоз. Тўрақўрғон тумани — 1889) — шоир, тарихчи. «Девон»ида ўзбекфорс тилидаги шеърлари жамланган бўлиб, уларнинг асосий қисмини ўзбек тилидаги шеърлари ташкил қилади. Шавқийнинг асарлари мумтоз шеърий жанрлар: ғазал, мухаммас, маснавийлардан иборат. Шоир асарлари («Паришонлар», «Бир гули раъно», ««Зебо», «Ишқ сайли» ва б.) нинг асосий мавзуси динийтасаввуфий ва лирик мазмунда. Шу билан бирга девонда ижтимоий ва тарихий мавзуга бағишланган мухаммас ва маснавийлар ҳам учрайди. Уларда чор Россиясининг Туркистонни, хусусан, Қўқон хонлигини босиб олиш воқеалари шеърий мисраларда тасвирланган. Унинг муборак ҳаж зиёрати давомидаги таассуротлари акс этган шеърий асарлари 20-а. бошларида Тошкент литографияларида чоп этилган.

«Жомеъ улҳаводис» («Ҳодисалар жамланмаси»), «Жангномаи Худоёрхон», «Тарихи Хўканд», «Пандномаи Худоёрхон» каби тарихий достонлари, асосан, 19-а. 2-ярмида Қўқон хонлигида юз берган қипчокдар қўзғолони воқеаларига бағишланган. Бу достонлар Худоёрхон давридаги ижтимоийсиёсий воқеаларни, турли табақа вакилларининг ўзаро муносабатларини ўрганишда аҳамиятлидир. Шавқийнинг «Девони Шавқий», «Жомеъ улҳаводис» асарлари Ўзбекистон ФА Шарқшунослик интида сақланади.