ШАВҚИЙ

ШАВҚИЙ Аҳмад (1868.16.10 Қоҳира — 1932.14.10) — араб шоири. «Амир ашшуаро» («шоирлар амири») унвонини олган. Ижодида француз классицизми ва романтик шеърияти таъсири сезилади. Парижда «Булон ўрмони» ва «Улуғ Алибей ёки Мамлуклар давлати» (1893) асарларини нашр эттирган. Миср халқи ҳаётидан шеърлар («Нил водийсида содир бўлган воқеалар», 1894), шунингдек, тарихий ва фольклор сюжетлари асосида қисса ва ҳикоялар («Ҳинд ҳур қизи», 1897; «Ладияс», 1899; «Мирта барги», 1904), шеърий пьесалар ёзган. Шавқий ижодида ватанпарварлик туйғулари кучли («Лев Толстой ўлимига», 1911; «Мустафо Комил», 1908 ва б.).