ШАВЛА

ШАВЛА — овқат тури. Шавла тайёрлаш учун гўшт майдароқ бўлакларга бўлиниб, сабзи сомон шаклида, пиёз парракпаррак қилиб тўғралади. Крзонга ёғ солиб барча масаллиқ худди паловнинг зирваги каби қовурилиб, 2—3 дона помидор ёки 2 ош қошиқ томат қўшилади. Масаллиқяхши қовурилгач, сув қуйиб қайнатилади, туз ва зираворлар солиб таъми ростланади. Сўнгра ювиб тозаланган гуруч солиб, кавлаб пиширилади. Агар гуруч солинганда суви камлик қилса яна қайнаган сув қўшиш мумкин. Суви тортилиб, гуручи бирбирига қовушгач, таом тайёр ҳисобланади. Тайёр таом оловдан олиниб, қопқоғи ёпилган ҳолда 10—15 мин. «дам едирилади». Ш. нинг ичак Ш., қовурма Шавла, ловия Ш., ўрикли (туршакли) Шавла ва б. хиллари мавжуд. Шавла парҳез таомлар гуруҳига киради.