ШАРҚИЙ ХИТОЙ ДЕНГИЗИ

ШАРҚИЙ ХИТОЙ ДЕНГИЗИ, Дунхай — Тинч океандаги ярим ёпиқ денгиз, ғарбда Хитойнинг шарқий қирғоқлари, жан. да Тайвань о., шарқда Япониянинг Кюсю ва Рюкю о. лари, шим. да Корея бўғози орқали Япон денгизи билан чегараланган. Майд. 836 минг км2. Денгизнинг ғарбий қисми материк саёзлигида, чуқурлиги шарққа томон ортиб боради. Энг чуқур жойи 2719 м. Йқлими муссонли, довул кўп бўлади. Ўртача тра фев. да 5° дан (шим. ғарбда) 15° гача (жан. шарқда), авг. да 26°. Йиллик ёғин 1100 — 2200 мм (асосан, ёзда ёғади). Шарқий қисмида доимий шарқий оқим — Шим. Пассат илиқ оқими мавжуд. Шарқий Хитой Денгизига қуйиладиган энг йирик дарё — Янцзи денгизга катта миқцорда чучук сув келтиради, шу сабабли ғарбида сувнинг шўрлиги шарқига нисбатан камроқ (5 — 10%о дан 30—34,5%о гача). Сув қалқиши ярим суткалик (7,5 м гача). Балиқ ва бошқалар денгиз ҳайвонлари овланади, туз олинади. Йирик портлари: Шанхай, Ханчжоу, Нинбо, Цзилун, Нагасаки.