ШАРҚИЙ ҲИНД ТИЗМАСИ

ШАРҚИЙ ҲИНД ТИЗМАСИ — Ҳинд океанидаги сув ости тизмаси. 90° шқ. у. даги меридиан бўйлаб 10° шаҳрик. дан 34° ж. к. гача 5000 км га чўзилган. Эни 450 км. Тизмалар устидаги океан чуқ. 2000—2500 м, алоҳида чўққилар устида 549 м гача камаяди. Ён бағирларида фораминифералар ва радиолярияли балчиқ кўп.