ШАРҚИЙ АВСТРАЛИЯ ОҚИМИ

ШАРҚИЙ АВСТРАЛИЯ ОҚИМИ — Тинч океандаги илиқ юза оқим, Жанубий Пассат оқими тармоғи. Австралиянинг шарқий қирғоқлари бўйлаб шим. дан жануб томон оқади. Тезлиги 1,1—1,8 км/соат, марказида 2,7 км/соат. Сувининг т-раси қишда 11—20°, ёзда 15 — 26°. Сув сарфи 30 млн. м3/сек. Тасмания о. яқинида Ғарбий Шамоллар оқимига қўшилиб кетади.