ШАРОФИДДИН АЪЛАМ ибн НУРИДДИН ОХУНД (17-а. 18-а. нинг 1чораги) — тарихчи олим. Андижон вилоятида туғилган. Кейинчалик Самарканд ш. да яшаган. Ҳаёти ҳақида маълумотлар деярли сакланиб қолмаган. «Тарихи Саид Роқим» («Саид Роқим тарихи») асарида Мовароуннаҳр, Хуросон ва Ҳиндистонда Амир Темур давридан то 1645 й. гача, яъни ашпгархонийлартн Бухоро хони Абдулазизхон тахтга ўтиргунча бўлган давр тасвирланган. Асарда муҳим тарихий воқеалар изчил хронология асосида ёритилган. Хусусан, йирик уламолар, шайхлар, шоирлар ва ҳофизлар ҳақида муҳим маълумотлар мавжуд.
«Тарихи Сайд Роқим» асари Мирза Салимбек томонидан Тошкентда нашр этилган (1913). Асар қўлёзмалари Ўзбекистон ФА Шарқшунослик ин-ти қўлёзмалар фонди (30 дан ортиқ) ҳамда СанктПетербург, Душанба ва Англия, Франция, Миср ва Саудия Арабистонида сакданади.
Ад.: Ахмедов Б. А., Историкогеографическая литература Средней Азии XVI—XVIII вв. Т., 1985.