ШАРИПОВ Хусниддин (1933.10.2, Поп ш.) — шоир. Узбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1983). Тошкент қишлоқ хўжалик интининг ўрмонмелиорация фтини тугатган (1949—54). «Наманган хақиқати» газ. да адабий ходим ва масъул котиб (1956— 60), «Узбекистон маданияти» газ. да адабий котиб (196062), «Шарқ юлдузи» жур. да булим мудири (1962-69; 1976-77; 1982-83), Ёзувчилар уюшмасида адабий маслаҳатчи (1984—93). Дастлаб икки туплами — «Ниҳол» (1956). Шарипов «Кўнгил буюргани» (1961), «Қуёшга ошиқман» (1963), «Тупроққа қасида», «Ернинг қалби» (1965), «Мен сизга айтсам» (1968), «Лирика» (1970), «Ҳаяжонли дақиқалар» (1980), «Оҳ, гўзал» (1981), «Хирмон» (1985), «Яна висол» (1987), «Ёр истаб» (1992) сингари шеърий китоблар ҳамда «Дўстим Тожиддин» (2001) номли воқеий қисса муаллифи. Шариповнинг шеърий ижодида оназаминга чексиз муҳаббат, ўз меҳнати ва бунёдкорлик фаолияти билан мамлакатнинг гуллабяшнаши йўлида тер тўкаётган замондошларга ҳурмат, юксак инсоний қадриятларга садоқат туйғулари тасвири устуворлик қилади.
Шариповнинг шеърий ижодида достоннавислик муҳим ўринни эгаллайди. У, айниқса, 60—70й. ларда достон жанрида самарали ижод қилиб, шу давр ўзбек достоннавислиги тараққиёт тамойилларини белгилаб берган: «Қуёшга ошиқман» (1961), «Боғ кўча болалари» (1962), «Тановар» (1965), «Сотволдидан салом» (1968), «Қилмишқидирмиш» (1976), «Инсоф диёри» (1979), «Қалтис юриш» (1999) ва б. Илмийтехник тараққиёт даврининг маънавий муаммоларига бағишланган «Бир савол» (1972) шеърий романи ҳам бор.
Шариповнинг «Сени севаман» (1958), «Ота ўғли» (1964), «Афсона» (1975), «Чоллар ва кампирлар» (1979), «Карвон бехатар бўлмас» (1986), «Ёр истаб» (1993) сингари пьесалари республикамиздаги мусиқали драма театрларида саҳналаштирилган. Бир қанча шеърлари қўшиқ бўлган.
Жаҳон адабиёти намояндаларининг айрим асарларини ўзбек тилига таржима қилган. «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланган (2000).
Ад.: Сайланма [2 ж. ли], Т., 1983; Асирингман, Т., 2003.