ШАРҲЛОВЧИ

ШАРҲЛОВЧИ — бирор нарсани, воқеа-ҳодисани тушунтириб берувчи; изоҳ берувчи, шарҳчи, газета, журнал, радио, телевидение ва интернет сайтларида муайян воқеалар (ижтимоий, сиёсий, ҳарбий, иқтисодий, маданий, спорт ва бошқалар)га бағишланган шарҳлар муаллифи. Шарҳловчи вазифасини бирор бир ихтисосликка ихтисосланган журналист бажаради. Айни пайтда маълум соҳа эгалари, мутахассислар ҳам Шарҳловчи сифатида фаолият кўрсатиши, соҳасига доир воқеа-ҳодисаларни шарҳлаши мумкин.