ШАРБАТ

ШАРБАТ — янги узилган ва терилган мева, резавор мевалар ҳамда сабзавотлардан сиқиб олинадиган ширали суюқлик, мева суви. Шарбатдан вино, шинни, мармелад, патока ва б. ширинликлар ишлаб чиқарилади. Қайнатиб, консерваланган ҳолда ёки бевосита истеъмол қилиш мумкин бўлган тўйимли, шифобахш, парҳез ичимлик хисобланади. Энг кўп истеъмол қилинадигани — узум, олма, олча, олхўри ва помидор Ш. дир. Узум Шарбат таркибида 15% қуруқ модда (шу жумладан, 13,2% углеводлар), 3,5 мг% С витамини, 0,12% каротин, шунингдек, В,, Р витаминлари ва калий тузлари бор, нордонлиги 0,2%; помидор Шарбати таркибида 3% углеводлар, 0,8% оқсил, 15 мг% С витамини, 0,5 мг% каротин, Вр В2, РР витаминлари, минерал тузлар бор.