ШАМСИДДИН ЭЛДЕГИЗ

ШАМСИДДИН ЭЛДЕГИЗ — Озарбайжон ва Шим. Ғарбий Эрондаги туркий элдегизийлар сулоласи (1136 — 74) асосчиси. Шамсиддин Элдегиз қипчоққуллардан бўлиб, Салжуқийлар вазири Сумайримийнинг хизматкори эди. Кейинчалик Султон Масъуд ибн Муҳаммад (1133—52) хизматига ўтган, 1136 й. Жан. Озарбайжон ва Аррон ноиби этиб тайинланган. Масъуд вафотидан сўнг Озарбайжондаги мулкларнинг мустақил ҳукмдори ва Эрондаги Салжуқийлар султонлигининг регенти (васий)га айланган. Озарбайжоннинг жан. ва шим. қисмини (Ширвон ва Грузия чегараларигача), Ғарбий Эронни ўзига тобе этган. 1166 й. Ш. Э. Сюникни қўшиб олган.