ШАМОЛ ТЕГИРМОНИ

ШАМОЛ ТЕГИРМОНИ — шамол оқимининг кинетик энергиясидан фойдаланишга асосланган қурилма (иншоот). Дон янчиш ва сув чикариш учун мўлжаллаб қурилади. Дастлабки Шамол тегирмони мил. ав. 2 — ]а. да Миср ва Хитойда пайдо бўлган. У инсон кули билан ясалган биринчи механик двигатель ҳисобланган. Шамол тегирмони корпус, тўрт ёки олти парракли галди рак (барабан), шамол двигатели, тегирмон тоши, двигателдан тошга ҳаракат узатувчи оралиқ механизмлардан иборат. Шамол тегирмони корпуси, парраклари, двигателлари, оралиқ механизмлари, асосан, пишиқ ёғочдан ясалган. Парракли ғилдиракнинг диаметри 15—24 м бўлади. Сув тегирмони ва электр тегирмон пайдо булганидан кейин ҳам (қ. Тегирмон) айрим жойларда Шамол тегирмони ўз аҳамиятини йўқотмаган. Шамол тегирмони, асосан, шамол кучли эсиб турадиган ҳудудларда қурилган. Шамол унча кучли эсмайдиган, аммо сув сероб бўлган жойларда, мас, Марказий Осиёда сув тегирмонлари қурилган (Ш. т. фақат Қозоғистоннинг шим. ҳудудларида бор, Ўзбекистон ҳудудида сув тегирмонлари қурилган, Шамол тегирмони йўқ).