ШАЛЛИ

ШАЛЛИ (Schally) Эндрю Виктор (1926.30.11) — америкалик тиббиёт ходими (медик). Канададаги Макчилл унтини тугатган (1955). 1949—52 й. Лондондаги тиббий тадқиқотлар Миллий интида биокимёдан ассистент; 1952—57 й. Макчилл унти психиатрия бўлимида ишлаган (Монреаль, Квебек). 1957 й. дан АҚШда. 1957—62 й. ларда Хьюстондаги Бейлер унти тиббиёт коллежида физиология ва биокимё бўйича проф. ёрдамчиси. 1962 й. дан НьюОрлеандаги госпиталда полипептид ва эндокринология лаб. раҳбари. Илмий фаолияти гипоталамик рилизинггормонларини ўрганиш ва амалиётга татбиқ этишга оид. Нобель мукофоти лауреати (1977, Р. Гиймен ва Р. С. Ялоу билан ҳамкорликда).