ШАҲРИСТОН ДОВОНИ

ШАҲРИСТОН ДОВОНИ — Туркистон тизмасидаги довон. Шдлан Хўжанд — Душанба тракти ўтади (Тожикистон). Довон атрофи герцин бурмаланиши даврида ҳосил бўлган, палеозойнинг сланец ва оҳактошларидан тузилган. Энг баланд жойи 3378 м. Довон орқдли Уструшона шаҳри ва Айний қишлоғини (Зарафшон водийсида) бирлаштирувчи тракт ўтади. Шаҳристон довонида қиш совуқ ва узоқ давом этади, ёзи қисқа ва салқин. Июлнинг ўртача т-раси 10,3°, янв. ники —11,4°. Йилига 339 мм ёғин ёғади.