ШАДДОДИЙЛАР

ШАДДОДИЙЛАР — ўрта асрларда Аррон (Кура ва Араке дарёлари оралиғидаги ҳудуд) ва Арманистондаги мусулмон курд сулоласи (тахм. 951—1199). Асосчиси — Муҳаммад ибн Шаддод. У Дайсам ибн Иброхим алКурдий қўл остидаги Двин ш. ни эгаллаб олган. Шаддодийларнинг асосий тармоги Ганжада 10-а. нинг 70й. ларидан 1075 й. даги салжуқийлар босқинигача ҳукмронлик қилган, шу йили Шаддодийлардан Фазлун 111 асир олинган. Двинлик Шаддодийлардан бири 1072 и. салжуқийлар султони Алп Арслондан Ани ш. ни сотиб олиб, уни ўғли Манучага берган. Мануча Шаддодийларнинг Ани тармоғи сулоласи (1072 — 1199) асосчиси бўлган. Шаддодийлар сулоласи, 1199 й. Ани ш. ни Грузияга (унга вассал Захарийлар князлигига) қўшиб олиниши билан тугатилган.