ШАД

ШАД, шод — Турк хоқонлиги бошқарувидаги унвон. Қад. турк битиктошларида, хитой, юнон, араб манбаларида учрайди. Хитой манбаларида ша ёки ше шаклларда қайд этилади. Ш. Турк хокрнлигида бош хукмдор — хоқондан кейинги уринда турувчи ябғудан сўнг энг юқори унвон бўлиб, ушбу унвонга, асосан, хокрн хонадонига мансуб, бирор ўлкага маъмур қилиб тайинланган ва ўз қўшинига эга бўлган тегин, шаҳзодалар сазовор булишган. Хоқонликнинг марказий ҳокимиятида хоқон, ўнг (Тўлас) ва сўл (Тардуш) қанотлари бошкарувида Шадлар турар эди. Турк хокрнлиги даврида Чоч, Бухоро, Тохаристонни Шадлар бошқаргани хитой ва араб манбаларидан маълум. Жумладан, хитойлик роҳиб Стань Цзан 629—645 й. лар оралиғида Ғарбий Турк хоқони Тун ябгу (618—630) ҳимоятида Ғарбий ўлкаларга саёҳат килган пайтида Тохаристонда ҳам бўлади. Тохаристон ябғуларининг маркази Қундузда уни Тун ябғунинг ўғли Тардушад қарши олади. Тардушад 7—8 а. ларда ҳукм сурган Тохаристон ябғулари сулоласининг асосчиси ҳисобланади. Шунингдек, Ши (Чоч) да 7-а. нинг 2-ярмида Шужу Шад, Бухорода 7—8 а. ларда Коно Шад, Туғшода (Туғшад), Тохаристондаги Чағониён ҳокимлигида 710й. ларда Шад унвонли туркий ҳукмдорлар бўлишган. Хазар хоқонлиги (7—9-а. лар) ва Уйгур хоқонлиги (8—9-а. лар) бошқарувида ҳам Шад унвони нуфузли унвонлардан ҳисобланган.

Ад.: Абдураҳмонов Ғ., Рустамов А., Қадимги туркий тил, Т., 1982.