ЦЕЗАРЬ Гай Юлий

ЦЕЗАРЬ Гай Юлий (мил. ав. 102 ёки 100—44) Рим диктатори (49, 48 — 46, 45; 44 й. дан умрбод), саркарда, ёзувчи. Сиёсий фаолиятини демократик гуруҳ тарафдори сифатида бошлаб, ҳарбий трибун (73), эдил (65), претор (62) лавозимларида бўлган. Консулликка интилиб, 60-йили Помпеи ва Красе билан иттифоқ тузган (1-триумвират). Консул (59), сўнгра Галлия ноиби; 58 — 51 й. ларда бутун Альп орти Галлиясини Римга бўйсундирган. Красе вафотидан кейин 48 й. армияга таяниб, якка ҳокимлик учун кураш бошлаган. Помпеи ва унинг тарафдорларини 49 — 45 й. ларда тормор қилиб, ҳокимият тепасига чиққан. Уз қўлида республиканинг энг муҳим лавозимларини (диктатор, консул ва б.) жамлаб, амалда расмий монарх бўлган. Республикачилар фитнаси натижасида ўддирилган. «Галлия уруши ҳақида хотиралар» ва «Гражданлар уруши ҳақида хотиралар» асарлари муаллифи; календарни ислоҳ қилган (Юлий календари).