ЦЕЙ МУЗЛИГИ

ЦЕЙ МУЗЛИГИ — Катта Кавказ тизмасининг шим. ён бағридаги музлик. Уилпата ва Адайхох чўққилари оралигида. Майд. 9,7 км2. Уз. 8,6 км, эни 600 м. 2200 м баландликкача тушиб борган. Музликдан Цейдон дарёси (Ар-дон дарёсининг чап ирмоғи) бошланади. Цей музлиги яқинида альпинистлар лагерлари ва туристик база жойлашган.