ЦЕРИЙ

ЦЕРИЙ (лот. Cerium) , Ce — Менделеев даврий системасининг III гуруҳига мансуб кимёвий элемент. Лантаноидларта киради. Тартиб рақами 58, ат. м. 140,12. 1803 й. да Церий билан деяр-ли бир вақтда кашф этилган Церер планетаси номидан олинган. Кулранг металл. Суюкданиш т-раси 795°, зичлиги 6,77 г/см3. Кимёвий фаол элемент. Монацитдан олинади. Ёйли электродлар, трассирловчи ўқлар тайёрлашда, пўлатнинг мустаҳкамлигини оши-ришда қўлланади.